Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Британиядан 24 та қирувчи самолёт сотиб олди
Доҳа ва Лондон Қатарга 24 та кўп функцияли Eurofighter Typhoon қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда Қатар мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Ҳужжат Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Феллоннинг қатарлик хамкасби Ҳолид бин Муҳаммад ал-Атия билан Доҳадаги учрашуви вақтида имзоланган.
Шартномада қурол-аслаҳа, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, ўқитиш ва узоқ муддатли техник қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Томонлар, шунингдек, Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида ҳаво хавфсизлигини таъминлашда иштирок этадиган қўшма тезкор кучларни яратиш ҳақидаги келишувни имзолашган.
7 декабрда Қатар Франция билан 12 та Dassault Rafale қирувчи самолёти ва 50 та Airbus самолётини сотиб олиш бўйича келишувни имзолаганди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026