Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен ҳарбий асирман». Саакашвили судда ўзига таъриф берди
Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киев шаҳрининг Печерск тумани судида ўзини ҳарбий асир, деб ҳисоблаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар бермоқда.
«Мен ўзимни қўлга олинган шахс деб ҳисобламайман. Мен ўзимни ҳарбий асир, деб биламан», - дея айтиб ўтди сиёсатчи.
Киев шаҳрининг Печерск тумани суди Саакашвилига эҳтиёт чораси қўллаш бўйича йиғилишни бошлади. Сиёсатчининг тарафдорлари бинога ҳужум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Батькивщина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенконинг буйруғига кўра қўлга олингани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:00
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
21:16 / 24.06.2026