Жаҳон | 21:03 / 11.12.2017
3454
1 дақиқада ўқилади

Словакияда 2018 йилнинг биринчи ярмида 26 та ҳарбий машғулот ўтказилади

Фото: Getty Images

НАТО давлатлари 2018 йилнинг биринчи ярмида Словакияда 26 та машғулот ўтказишади. Бу ҳақда Словакия мудофаа вазирлиги хабарида айтилган.

“Словакияда кейинги йилнинг биринчи ярмида 26 та машғулот ўтади. Улар халқаро характерга эга бўлади”, деб айтилган хабарда.

Бунга кўра, Словакияда март ойида радиацион ва кимёвий ҳимоя бўлинмалари машғулоти ўтказилиши белгиланган. Бу машғулотларда Словакия қуролли кучларидан ташқари, АҚШ, Буюк Британия ва Чехия ҳарбийлари иштирок этади. 

Словакия мудофаа вазирлиги мамлакатда машғулотлар ўтказилишини НАТОга аъзо давлатлар армияларининг ўзаро ҳаракатланишини таъминлаш ва мамлакатнинг альянс олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурати билан тушунтирган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид