Жаҳон | 10:40 / 12.12.2017
12131
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқмоқчи эмас

Россия президенти Владимир Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқишни бошлашга қарор қилганига қарамасдан, АҚШ ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқмоқчи эмас. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди. 

11 декабрда Оқ уйдаги брифинг давомида Сандерсдан “Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни маълум қилганда, АҚШ нима учун террорчилар билан ўзга юртда курашишни давом эттириши кераклиги” сўралган. 

“ИШИДнинг аъзоларидан бирортаси Сурияни тарк этмагунча, биз олдинга боришни ва ИШИДнинг нафақат таг-томири билан йўқ бўлишини, балки жангарилар бу ерларга қайтмасликлари ортидан кузатишни истаймиз”, деб жавоб берган Сандерс.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид