Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад режими энди бизга хавф туғдирмаяпти - Туркия
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли NTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилдики, Сурия президенти Башар Асад режими энди Туркия учун хавф туғдирмаяпти. Шу билан бирга у Туркиянинг сурияликлар етакчисига муносабати ўзгармаслиги — Туркия у Сурияни бошқаришга ва сайловларга тайёрлашга ҳам лаёқатсизлиги ҳақида қайд этиб ўтган.
Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда Туркияга Сурия ҳудудидаги курдларнинг партиялари - «Демократик иттифоқ» (PYD) ва Курдистон ишчилар партиясига (бу партиялар Туркияда террористик ташкилотлар ҳисобланади) қарши амалиётлар ўтказилса, Анқаранинг ҳаракатлари Россия ва бошқа иттифоқчилар билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади.
Жаноб Човушўғли, шунингдек, Туркия Россияга Сурия Миллий конгресидаги мулоқотларда қатнашишга тайёр бўлган курд ташкилотлари рўйхатини тақдим этгани ҳақида маълум қилган.
Бундан аввалроқ, Туркия ТИВ раҳбари Анқара террористик фаолият билан шуғулланмайдиган курдларнинг Суриядаги сиёсий жараёнларда қатнашишига тўсқинлик қилмаслиги ҳақида гапирганди.
«Улар мамлакат бирлигини эмас, парчаланишини исташади. Умуммиллий мулоқот барчани, курдларни ҳам, шиаларни ҳам, суннийларни ҳам, христианлар ва туркманларни ҳам қамраши керак, бильакс, террорчиларни эмас. Туркиянинг Туркия, Сурия ва Ироқдаги курдлар билан муаммолари йўқ, агар улар терроризмга алоқадор бўлишмаса»,— дея қўшимча қилган вазир.
Конгресс 2018 йил февралида Сочида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Конгресс чоғида Суриянинг янги Конституцияси тамойиллари ишлаб чиқилиши ва мамлакатда ўтказиладиган сайловлар шартлари аниқлаб олиниши кутилмоқда. Сурия Миллий мулоқот Конгрессини ташкил этиш ташаббуси Россия президенти Владимир Путин томонидан таклиф этилди. Бу ташаббус 22 ноябрь куни Сочида Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари иштирокидаги учрашувда маъқулланди. Туркия раҳбари ўшанда Сурия курдлари бу мулоқотда қатнашишига қарши чиққанди.
«Агар биз Сурияни яхлит давлат сифатида кўрмоқчи бўлсак, биз мамлакатни бўлишни истайдиган гуруҳларни қонуний ўйинчилар сифатида кўрмаслигимиз керак»,— деганди Эрдўған.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026