Ўзбекистон | 20:30 / 12.12.2017
3850
1 дақиқада ўқилади

Словакиянинг Тошкентдаги элчиси миссиясини якунлади

Фото: ТИВ матбуот хизмати

2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иванни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда элчининг 2013-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги қайд этилди.

Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит ва қўллов учун миннатдорчилик билдирди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид