Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядан Россия қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақиқатдек янграмайди – Човушўғлу
Россия Сурияда иккита ҳарбий базасини сақлаб қолади, шу сабабли Россия қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақидаги сўзлар унча ҳақиқатдек янграмайди, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу.
Россия президенти Владимир Путин 11 декабрда Суриядаги Ҳмаймим авиабазасига ташриф буюриб, россиялик ҳарбийларни Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берди. Путиннинг айтишича, россиялик ҳарбийлар ўз вазифаларини аъло даражада бажарганлар, Сурия суверен, мустақил давлат сифатида сақланиб қолган, мамлакатни сиёсий тартибга солиш учун барча шароитлар яратилган.
“Россиянинг Сурияда иккита ҳарбий базаси бор. Шунингдек, АҚШ базалари ҳам бор. Шу сабабли Россия контингентининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақидаги сўзлар унча ҳақиқатдек янграмайди. Руслар кетади, дейиш нотўғри, чунки барибир бир қисм ҳарбийлар қолади”, деб айтган Човушўғлу NTV телеканалига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Россия аввал ҳам ўз қўшинларини Суриядан олиб чиққан, бироқ кескинлик авж олганда уларни яна киритган.
“Нима бўлганда ҳам, Сурияда ИШИДга қарши курашда катта прогрессга эришилди. Энди Эрон ва Россия бошқа муаммоларга эътиборларини қаратишлари мумкин”, деб қўшимча қилган вазир.
Мавзуга оид
20:34
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
08:50