Жаҳон | 22:00 / 12.12.2017
14685
2 дақиқада ўқилади

Тайванда бекорчилар “чемпионати” бўлиб ўтди 

Фото: © Fotolia / theartofphoto

Тайбэйда бекорчилик бўйича мусобақа ўтказилди. Унда ҳонгконглик талаба ғолиб бўлди, деб ёзмоқда South China Morning Post нашри.

Антиқа танлов шаҳарнинг марказий боғида бўлиб ўтган. Иштирокчилар ҳеч нарса қилмаган ҳолда бир жойда 90 дақиқа ўтиришлари керак бўлган. Ташкилотчилар вақти-вақти билан иштирокчиларнинг пульсларини текшириб турганлар ва улардан бирор-бири ухлаб қолмагани ортидан кузатганлар.

Бундай мусобақа илк бор 2014 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган. Ундан мақсад одамларни дўконларга бормасдан ёки гаджетлардан фойдаланмасдан кўпроқ дам олишга ундаш бўлган.  

Тайбэйдаги мусобақада ҳонгконглик талаба Чан Кай Хо ғолиб бўлди. Унга мукофот тариқасида кейинги шундай мусобақани ўтказиш режалаштирилаётган  Ҳонгконггача ёки Япониягача бепул самолёт чиптаси тақдим этилди.

“Ростини айтганда, бу анча толиқтирувчи машғулот экан”, деб ўз ютуғига изоҳ берган талабанинг ўзи.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид