09:24 / 12.12.2017
9943

“Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда “Кобальт”ни олиб қочган шахс ушланди

Фото: Сегодня

2017 йилнинг 6 декабрь куни соат 08:30дан 18:30га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида фуқаро М.О.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашина эшигини ғайриқонуний равишда очиб, уни олиб қочган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Яшнобод тумани, Лисунова-4 даҳаси ҳудудида топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни муқаддам судланган 1997 йилда туғилган Ш.Т. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Top