Ўзбекистон | 14:00 / 13.12.2017
12996
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков Ўзбекистон билан яна бир битимни маъқуллади

Фото: АКИpress

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида 2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Битим ратификацияси тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган. 

Қонун Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенеши томонидан 2017 йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинган.

Битим билан Ўш шаҳрида 630 ўқувчи ўрнига мўлжалланган умумтаълим мактабини Ўзбекистон томони маблағлари ҳисобидан қуриш ва объектни Қирғизистон томони эгалик ҳуқуқига беғараз асосда топшириш назарда тутилган.

Қайд этилишича, қонун ўн кун ўтиб кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид