Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 минг. Мьянмадаги роҳингя мусулмонлари бўйича даҳшатли рақам айтилди
Мьянмада 25 августдан 24 сентябрга қадар камида 9 минг роҳингя мусулмонлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Чегарасиз шифокорлар” (Médecins Sans Frontières, MSF) халқаро ташкилоти ўтказилган тадқиқотлар якуни бўйича хабар берди.
"MSF томонидан Бангладешдаги қочқинларга мўлжалланган лагерларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Мьянманинг Ракхайн штатида 25 августдан 24 сентябрга қадар камида 9 минг роҳингя мусулмонлари ҳалок бўлди. Ўлим ҳолатларининг қарийб 71,7 фоизи зўравонлик натижасида рўй берган, камида 6,7 минг роҳингя ўлдирилди, улар орасида беш ёшдан кичик 730 нафар бола ҳам бор", - дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган хабарда.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:18 / 26.12.2022