Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9/11 терактида ёрдамга биринчи бўлиб келган полициячи ўз жонига қасд қилди
Фото: New York Post
Нью-Йоркдаги Саффолк округидан бўлган 61 ёшли Дуглас Гринвуд 9/11 фожиаси вақтида одамларга ёрдамга энг биринчи бўлиб етиб келган полициячилардан бири эди.
Дуглас 14 йил давомида Нью-Йорк полициясида меҳнат қилган, бироқ 9/11 фожиаси вақтида унинг ўпкалари жиддий зарар кўрди ҳамда умрининг қолган қисми давомида азият чекишига сабаб бўлди, деб ёзмоқда New York Post.
Дуглас 40 нафар полициячига раҳбарлик қилган бўлиб, улар Бутунжаҳон савдо марказидаги теракт вақтида жасадларни қидириш билан шуғулланишган.
"У шунчаки машинада ҳам ўтириши мумкин эди, сабаби бошлиқ бўлган. Бироқ Дуглас бунинг ўрнига қўли остидаги ходимлар билан вайроналарга йўл олди ҳамда махсус ниқобсиз тупроқни қазиш ишлари билан шуғулланди, сабаби у ҳар доим рация орқали алоқада бўлиши лозим эди", - дейди Дугласнинг дўсти ва детектив Ральф Фридмен
У уч йил ўтиб соғлиғи ҳолати туфайли полициядаги ишидан бўшади. Кейинчалик Бликер-стритда Bleecker Street Pizza ўз пиццахонасини очди. Дуглас онаси италиялик бўлгани ва айнан у махсус тайёрлаш усулларини берганини айтиб берган.
Дуглас сўнгги 10 йил давомида кислород баллонисиз ухлай олмаган. Кўплаб жарроҳлик амалиётлари, даволаш жараёнлари ва шифобахш сувлар унинг аҳволини фақат бирозга яхшилаган. У дўстларига кўкрагидан оғриқлардан шикоят қилган ҳамда бунга ортиқча чидай олмаганида ўзини ўлдиришини айтган.
"У сўнгги йиллар давомида буни эртами ёки кечми барибир амалга оширишини айтиб келди", - дейди Дугласнинг дўсти ва New York Post фотосуратчиси Кевин Маккорник.
Дуглас Нью-Йоркдаги ўзига жуда ёққан Greenlawn боғига кираверишда ўз жонига қасд қилди.
Мавзуга оид
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025