Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммитида нималар муҳокама қилинади?
ЕИ маъмурий маркази Брюссель шаҳри 14-15 декабрь кунлари ЕИ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг иккита саммитига мезбонлик қилади. Биринчи учрашув ЕИ таркибидан чиқаётган Буюк Британия иштирокисиз бўлиб ўтади. У ҳамжамиятнинг жорий муаммоларига бағишланади. Кун тартибида муҳожирлик масалалари, НАТО билан ҳарбий тузилмавий ҳамкорлик дастурини ривожлантириш мавзуси муҳокама этилади.
Бундан ташқари ташқи сиёсат муаммолари, хусусан ГФР канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэл Макроннинг Донбассдаги вазият бўйича ҳисоботи тингланади. Шу асосда Россияга нисбатан санкциялар узайтирилади.
Ушбу анжуманда АҚШнинг ўз элчихонасини Қудсга кўчириш қароридан сўнг Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашуви ҳамда КХДР атрофидаги вазият ҳам муҳокама қилинади. ЕИ етакчилари, шунингдек иқтисодий масалалар, шу жумладан евро ҳудудини кучайтириш ва уни бошқариш механизмлари, Европа валюта жамғармасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.
Иккинчи саммитда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳам иштирок этади ва у бутунлай Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқиши (Brexit)га бағишланади. Давлат раҳбарлари музокараларнинг биринчи босқичи якунланганини тасдиқлашлари ва иккинчи босқич бошланишига рухсат беришлари керак.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:55 / 29.05.2026