Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо сектори билан чегарани ёпмоқда
Фото: Eric Gaillard/Reuters
Исроил Фаластин билан вазиятнинг кескинлашиши фонида пайшанба, 14 декабрь куни Ғазо сектори билан чегарани ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Исроил армияси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Хавфсизликка алоқадор бўлган ҳодисалар, ҳамда тезкор ҳолатни таҳлил этишдан келиб чиққан натижа туфайли, «Керем-Шалом» товарларни ўтказиш пункти ва «Эрез» пиёдалар ўтиш нуқтаси эртага (пайшанба куни) ёпилади», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил билан имзоланган барча шартномалардан воз кечишга ваъда берганди.
Фаластин ва Исроил ўртасидаги вазиятнинг навбатдаги марта кескинлашиши АҚШ президенти Дональд Трампнинг яҳудийлар давлати пойтахтини Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш ҳақидаги баёнотидан сўнг юз берди.
Мавзуга оид
22:21
“АҚШ-Исроилга ишонмаймиз, қўлимиз тепкида” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:16 / 09.04.2026