Саакашвили Украинада давлат тўнтариши неча пул "туришини” айтди

Украина Бош прокуратурасидан хабар қилишларича, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилига давлат тўнтаришини амалга ошириш учун 210 минг доллар етмаган. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи News One канали эфирида маълум қилди.
"Яъни сиз шуни аниқладингизки, Украинада давлат тўнтаришини амалга ошириш 210 минг доллар турадими? Сиз буни биздан яширдингизми? Яхшиямки, бу ерда камералар бор, - балки, одамлар пул йиғиб беришар! Бу 210 минг долларни топиб беришади", - Саакашвили шундай тарзда, унинг сўзларига кўра, прокурорларга жавоб қайтарган.
Унинг қўшимча қилишича, агарда ҳокимиятни ўзгартириш, "тарифларни камайтириш, одамларнинг мамлакатдан кетиб қолмаслиги, давлатнинг ўзи ўзгариши, катта тезлик билан ривожланиши", айнан шунча турганида, бу пулларни топиш мумкин бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати Михаил Саакашвилини жиноий ташкилотлар иштирокчиларига кўмак кўрсатиш ва жиноятларни яширишда айбламоқда, бироқ Киевнинг Печерск туман суди уни ҳибсга олишдан бош тортди ва озодликка чиқарди. “Янги кучлар ҳаракати” партияси етакчиси Украинадаги “тизимни ўзгартириш” мақсадида ҳукумат билан кураш олиб боришга ваъда берди.
Аввалроқ, Михаил Саакашвили бош вазир лавозимида мамлакатда муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ режаси борлигини маълум қилганди.
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

17:59 / 03.06.2025
Қрим кўпригига навбатдаги ҳужум уюштирилди

10:54 / 03.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украинадан ҳайратланарли юриш

10:41 / 03.06.2025