Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистон молия муассасаларига 100 млн доллар ажратади
Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф якунлари ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда қирғиз ОАВ.
«Молиявий ҳамкорлик ҳақидаги битим шуни назарда тутадики, Ўзбекистон томони молия-кредит муассасалари йўналиши бўйича Қирғизистон молиявий муассасаларига 100 миллион доллар ажратмоқда, яъни бу пулларнинг барчаси Қирғизистон Республикаси тадбиркорлари томонидан Ўзбекистонда товарлар, хомашё ва бошқа эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун фойдаланилиши мумкин», - дея хабар берди Артём Новиков журналистларга.
«Яъни, шу тариқа, биз ўзимизнинг корхоналаримиз молиявий-иқтисодий салоҳиятини Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро алоқалар учун оширмоқдамиз. Бироқ, шу билан бирга, биз ҳозирда яна бир ташаббусни ишлаб чиқмоқдамиз – Қирғизистон Республикаси экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича, ҳозирда Қирғизистонда ишга туширилаётган қўшма корхоналар ва ўзбекистонлик шериклар билан хомашё, асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ишлайдиган компаниялар Қирғизистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қайта ишлаши ва уни кейинчалик экспорт қилиш мумкин бўлади, яъни бу соҳада ҳам қирғизистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб турадиган молиявий механизм аниқланади», - дея айтиб ўтди у.
100 миллион доллар тижорат банклари орқали реализация қилинади. Икки мамлакатнинг молия-кредит муассасалари ўртасида бу маблағларни етказиб бериш шартлари бўйича алоҳида битим имзоланади, давлат бу маблағлар бўйича ҳеч қандай кафолатни бермайди, дея хабар қилган у.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026