Иқтисодиёт | 08:18 / 14.12.2017
12217
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла гиперинфляция даврига кирди

Фото: El Nacional

Венесуэла савдо-саноат палаталари федерацияси ва уюшмалари президенти Карлос Ласаррабалнинг баёнот беришича, мамлакат иқтисодиётнинг гиперинфляция босқичига кирди. 

"Бу ташвишли, чунки у барчамизни сармоядан маҳрум этади. Президент эса инфляция кучайишига туртки берадиган ликвидлик ҳажмини ҳар йили 900 фоизга оширмоқда", — дея Ласаррабаль сўзларини келтиради Nacional нашри. 

Унинг сўзларига кўра, бу вазиятда ҳукумат бизнесга нархларни 50 фоизга арзонлаштиришни талаб қилиб қўшимча зарба бермоқда. Бу кўплаб тадбиркорларнинг касодга учрашини англатади. 

Ласаррабалнинг айтишича, қишлоқ хўжалигига ҳам шу тарзда зарар етказишмоқда. "Ҳозир биз аввалги экинларнинг 60 фоизини экаяпмиз, холос", – дея қайд этган тадбиркор. Унинг маълум қилишича, хом ашё соҳасида ҳам ишлаб чиқариш ҳажми 60-70 фоизга тушиб кетган. 

Бир неча кун аввал мухолифатдаги Миллий ассамблеянинг молия комиссияси 2017 йилнинг 11 ойлиги якунлари бўйича тўпланган инфляция даражаси 1300 фоиздан ошганини, йил якуни бўйича 2000-2100 фоизни ташкил этишини билдирган эди.

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид