Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқаро безори». Трампга янги таъриф берилди
Малайзия собиқ бош вазири АҚШ президенти Дональд Трампни «халқаро безори» ва «бадкор» деб атади. Бу унинг АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш бўйича қабул қилган қарори туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Бугун биз халқаро безорини кўрмоқдамиз. Трамп, ўзингга ўхшаш кимнидир топишга ҳаракат қилиб кўр. Ал-Қудс бўйича бу қарор фақат мусулмонлар қаҳр-ғазабига сабаб бўлмоқда. Биз бу бадкорга, АҚШ президентига қарши курашиш учун ўз ҳокимиятимиздан фойдаланишимиз лозим», - дея айтиб ўтди 93 ёшли Махатхир Муҳаммад.
Бундан ташқари, собиқ сиёсатчи барча мусулмон мамлакатларни Исроил билан алоқаларни узишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний араб давлатларини Исроилга қарши туриш мақсадида бирлашишга чақирганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
08:50 / 24.04.2026