Жаҳон | 08:15 / 15.12.2017
5916
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда пичоқ билан ҳужумлар рўй берди, суриялик қочқинлар қурбонга айланди

Фото: The Sun

Нидерландия жануби-шарқидаги Маастрихт шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахслар томонидан ҳужумлар амалга оширилди, бир неча киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Algemeen Dagblad газетаси хабар бермоқда.

Лимбург вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна икки нафар инсон жароҳатланди.

Таъкидланишича, жароҳатланганлар икки нафар ҳалок бўлган инсоннинг жасадидан бир неча юз метр масофада топилган. Маҳаллий фуқаролар ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир эркак ва бир аёл киши ҳалок бўлган. Улар суриялик қочқинлар экани айтилмоқда. Жиноятчи ҳам Суриядан бўлган.

Полиция эса ҳозирча бу икки ҳодиса бир-бирига боғлиқ эканини тасдиқлай олмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид