Бизнес омбудсман Тошкент вилояти тадбиркорлари билан учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — бизнес омбудсман 13–15 декабрь кунлари Тошкент вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоятдаги туман ва шаҳарларда фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда иштирок этувчи тадбиркорлар ўз муаммолари ва фаолиятларини янада ривожлантириш учун зарур ёрдамлар юзасидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тўғридан тўғри мурожаат этиш имконияти яратиб берилди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва тадбир иштирокчилари вилоятдаги бир қанча тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш объектларида ҳам бўлди.
Учрашувларда тадбиркорлар томонидан кўтарилган аксарият муаммолар жойида ҳал этилмоқда.
Жумладан, Ўртачирчиқ туманида фаолият юритувчи “Классик Нур” МЧЖ раҳбари О.Эргашев томонидан барча тегишли ҳаракатлар амалга оширилган бўлсада, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан электр тармоғига улаб берилмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати жойида ҳал этилиб, тадбиркорлик субъекти электр тармоғига улаб берилди ва ўз фаолиятини бошлади.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Эко стайл” МЧЖ раҳбари З.Эргашевнинг мутасадди ташкилотлар томонидан газ тармоғига уланишга рухсат берилмаётганлиги натижасида ўз фаолиятини бошлай олмаётганлиги бўйича қилган мурожаати қаноатлантирилиб, корхона газ тармоғига улаб берилди. Натижада 250 дан ортиқ иш ўринга эга бўлган корхона ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли давлат органлари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, улар алоҳида назоратга олинмоқда.
Вакилнинг Тошкент вилоятидаги тадбиркорлар билан мулоқоти 16 декабрь куни ҳам давом этади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади
Иқтисодиёт | 15:52
-
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди
Жаҳон | 15:38
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди
Иқтисодиёт | 15:34
Мавзуга оид

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

17:35 / 28.05.2025
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

20:37 / 26.05.2025