Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги ҳаво ҳарорати 140 йиллик рекордни янгилади
Россия пойтахти Москва шаҳри ҳаво ҳарорати 17 декабрь учун 138 йиллик рекордни янгилади. Шаҳарнинг ВДНХ ҳудудида тунги соат 03:00 да 7,7 даража қайд этилган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги Гидрометмарказга таянган ҳолда.
«Шанба куни кундузи ҳаво ҳарорати 4,8 даража илиқ бўлди, кейин бироз пасайиш кузатилди. Шундан сўнг, ярим тунга яқин 6,5 даражагача кўтарилди, соат 03:00 га бориб, 7,7 даражани ташкил этди», — деган марказ вакили.
17 декабрь учун аввалги энг юқори ҳарорат 2006 йили қайд этилган бўлиб, ўшанда Москвадаги ҳарорат 6,1 даражани ташкил этган.