Жаҳон | 10:53 / 18.12.2017
7139
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҲАМАСга ракеталар билан зарба берди

Фото: AP

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти ҲАМАС ҳаракатининг машғулот лагерига авиазарба берди. Бу ҳақда Исроил армиясининг твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.

«Исроил авиацияси мамлакатнинг жанубий қисмига қарата учирилган ракеталарга жавобан, Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС машғулот лагерига зарба берди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Фаластин билан вазиятнинг кескинлашиши фонида Ғазо сектори билан чегарани ёпишга қарор қилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид