Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда Ўзбекистон маданият кунлари: асосий воқеалар ва фоторепортаж
17 декабрь куни Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кувайтда Ўзбекистон маданияти кунлари расмий очилиш маросими соат 10.00да давлат мадҳиялари ва Қурони Каримдаги оят билан бошланди. Олдиндан тайёрланган махсус дастурга мувофиқ, тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков очиб берди.
Ўзбекистон маданият кунларининг очилиши Ўзбекистонни мадҳ этувчи фотокўргазмалар намойиши билан Кувайт Давлати марказидаги «Ал-Адвания» галереясида бошланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, кўргазма зали марказига йирик ўлчамдаги баннер, давлат байроқлари ва давлат раҳбарларининг портретлари ўрнатилган.
Ташкил этилган кўргазма асосан 5 қисмдан иборат: Ўзбекистон - Ислом маърифати ва алломалар юрти; Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари намойиши (хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, кандакорлик, каштачилик, атлас ва адрас); Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти (15 турдаги махсус буклет, видеороликлар намойиши); Ўзбекистон тарихи ва бугунги жадал тараққиётини ёрқин акс эттирувчи фотокўргазмалар намойиши ўтказилди.
Тадбирда Кувайт Маданият, санъат ва адабиёт миллий кенгаши бош котиби Али Ҳусайн ал-Юҳа (лавозимига кўра – вазир) ва унинг вакиллари, шунингдек, Кувайт давлатидаги Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Аълоев ҳамда элчихона ходимлари қатнашди.
Кўргазманинг ҳар бир бўлими, айниқса, хаттотлик ҳамда халқ ҳунармандчилик буюмлари, Ўзбекистон маданий мероси Али Ҳусайн ал-Юҳа ва тадбирнинг бошқа иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Масалан, хаттот Ҳабибулло Солиҳ меҳмонлар иштирокида Ўзбекистонда сақланаётган муборак Усмон Мусъҳафининг биринчи саҳифаси (Фотиҳа суръасини) хаттотлик санъати асосида ёзиб берди, ушбу ёзилган санъат асарини Ўзбекистон маданият кунларидан эсдалик совғаси сифатида “Али Ҳусайн ал-Юҳага тақдим этди.
Шунингдек, ёғоч ўймакорлик маҳсулотлари намойишида Лавҳ, унинг мақсади ва ундан фойдаланиш ишлари тадбирнинг ҳар бир иштирокчисини қизиқтирди. Али Ҳусайн ал-Юҳа ва кўп давлатларнинг элчилари ундан ўзлари учун тадбирдан эсдалик сифатида олдилар. Фотокўргазмадан жой олган ҳар бир фотосурат меҳмонларнинг диққатини ўзига жалб этди, айниқса, Регистон мажмуаси ва Ичан қалъа иштирокчиларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини кескин оширди. Тадбир давомида ўзбек санъат усталари томонидан машҳур миллий куйлар жонли ижро этилди. Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ғижжакдаги юксак маҳорат билан ижро этган мусиқаси билан барчани шайдо этди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026