Жаҳон | 08:41 / 19.12.2017
10675
2 дақиқада ўқилади

Остонадаги автобус бекатларига “қалпоқлар” кийгазилди 

Остонадаги автобус бекатлари томларида тўқилган қишки қалпоқ кўринишидаги безаклар пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу антиқа ташаббусга турлича фикрлар билдиришган. 

Фото: Тengrinews
Фото: Тengrinews
Фото: Тengrinews

“Остонада бекатларга қалпоқлар кийгазилмоқда”, деб суратларга изоҳ қолдирган Ерлан Сакенов. 

“Елвизак бўлмаслиги учун яхшиси деворлар кўринишидаги шубалар кийгазишса бўларди”, деб фикр билдирган Айнура Ауесханова.

“Ёзда панамкаларга алмаштиришади”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи. 

Ўз навбатида, пойтахтнинг Сариарка тумани ҳокими Арман Турлубек ҳам Facebook’даги саҳифасида антиқа бекатлар суратларини жойлаштириб, остоналикларни йилнинг совуқ вақтида бош кийимлар кийиб юришни канда қилмасликларига чақирган. “Ҳозирги вақтда кўпчиликда қишда бош кийим киймаслик одати бор. Айниқса, ўқувчилар ва ёшлар орасида. Албатта, қалпоқ кийиш соч турмагини бузиши ёки ярашмаслиги мумкин. Бироқ пойтахтдаги бекатлар ҳам қалпоқлар кия бошлади ))) Бош кийимларни кийиб юринг! Ўз соғлиғингизни асранг!!!”, деб изоҳ қолдирган амалдор.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид