Жамият | 15:43 / 19.12.2017
12631
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда илк бор ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик акцияси ўтказилади

Фото: KUN.UZ

Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил топганининг 26 йиллигига бағишлаб, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 12:00да, пойтахтнинг “Бунёдкор” стадиони ёнидаги майдонда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида илк бор ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик акцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мазкур акцияда мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшлар учун замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий таъминот масалалари, шунингдек,  ҳарбий оркестр ва эстрада юлдузларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт техника клубларининг техник воситалари намойиш этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид