Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон мактабларида дарсларни турли вақтда бошлаш таклиф қилинмоқда
Қирғизистондаги мактабларда дарсларнинг бошланишини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг жамоатчилик билан алоқалари бўлимида маълум қилинди.
Қирғизистон таълим ва фан ҳамда ички ишлар вазирликларига йўлларда автомобиль тирбандликларидан қочиш учун мактабларда дарсларни турли вақтда бошлаш имкониятини кўриб чиқиш вазифаси топширилган.
Шунингдек, жиноятларни электрон ҳисобга олиш ахборот тизимини татбиқ қилишни тезлаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилган.
Қирғизистон ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси раҳбари Нурбек Абаскановнинг айтишича, 2018 йил баҳорида мактабгача таълим муассасаларига навбатга қўйишнинг электрон тизими татбиқ этилади.
Бу тизим болалар боғчаларига болаларни қабул қилишда коррупция ҳолатларини истисно қилиш ва ижтимоий адолатни ўрнатишга имкон беради. Сўнгра бу тизим барча мактабларга нисбатан татбиқ қилинади.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
18:38 / 17.02.2026