Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ КХДРга ҳужум режасини тайёрламоқда – ОАВ
Фото: KCNA/Кугеукы
АҚШ КХДРга ҳарбий ҳужум қилиш режасини ишлаб чиқмоқда, бу уни ядровий дастурни тўхтатишига мажбурлаш мақсадида керак бўлади, деб хабар бермоқда The Telegraph ўз манбаларига асосланган ҳолда.
Нашр маълумотларига кўра, Оқ уй сўнгги ойлар ичида КХДР билан вазиятга ҳарбий ечим топишга тайёргарликни «кескин» фаоллаштирди, бу дипломатия иш бермаётгани фонидаги хавотирлар туфайли рўй берди.
АҚШ кўриб чиқаётган вариантлар орасида Шимолий Кореядаги ракеталар учириш жойини, янги баллистик ракета синови амалга оширилишидан аввал йўқ қилиш ҳам бор. Шунингдек КХДРнинг қурол-яроғ омборлари эҳтимолий нишон сифатида кўриб чиқилмоқда.
АҚШнинг умид қилишича, ҳарбий кучнинг қўлланилиши «Ким Чен Инга Америка КХДР ядро дастурини ривожлантиришдан тўхташи ва музокараларда иштирок этишига эришиш учун қатъий бел боғлаганини кўрсатиб қўяди».
«Пентагон шундай вариантларни топишга ҳаракат қилмоқдаки, улар шимолий кореяликларнинг бурнига зарба бериш ҳамда уларнинг эътиборини ўзига қаратиш имкониятини тақдим этиши керак», - дея хабар берди манбалардан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР биологик қурол бўйича баёнот бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:50
Сизнинг ЖЧ-2026 учун чиптангиз: Ўзбекистон фуқаролари АҚШ турист визасини қандай олишлари мумкин?
11:33
Трамп Макронга 200 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
21:52 / 19.01.2026
Ўзбекистон АҚШда учта янги консуллик очади — элчи
21:49 / 19.01.2026