Жаҳон | 15:39 / 21.12.2017
17032
5 дақиқада ўқилади

«Энг жанжалкаш сиёсатчи» - Саакашвили 50 ёшда

Фото: РИА "Новости"

21 декабрь куни Грузия собиқ президенти, Украинанинг Одесса области собиқ губернатори ва собиқ СССР маконида энг «жанжалкаш» сиёсатчи бўлган Михаил Саакашвили 50 ёшга тўлди. Киевдаги Тарас Шевченко халқаро муносабатлар институти битирувчиси, ғарбдаги қатор таълим муассасаларида таҳсил олган (жумладан АҚШ Давлат департаменти стипендияси ёрдамида Колумбия университетида ҳам) Саакашвили Грузияга 1995 йилда қайтиб келди ҳамда ватанидаги сиёсий ҳаётга дарҳол киришиб кетди. У ҳукуматга ижобий кайфиятда бўлган депутатликдан бошлади, бироқ 2003 йилга келиб ўша ҳукуматни тўнтариб ташлаган «Атиргуллар инқилоби» етакчисига айланди. Саакашвили Грузия президенти лавозимида мамлакатда Европа тартибларини жорий этишга бўлган уриниши ва Жанубий Осетиядаги ҳарбий можаро билан ёдда қолди.

У айнан шу асосда ўзига МДҲ ҳудудидаги «Кремлнинг бош душмани» имижини яратишни бошлади. Бу имиж Саакашвилига бугун ҳам ёрдам бермоқда – Украинада «Евромайдан»дан сўнг. Президент Пётр Порошенко билан яхши муносабатларини узиб ташлаб, грузиялик «жанжалкаш» сиёсатчи аввалгидан ҳам эркинроқ ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Ҳозирча унинг Украинадаги бош мухолифатчига айланиш, шу орқали янги майданни чақириш ва ҳокимиятни тебратишга бўлган ҳаракати нафақат ёрқин, балки муваффақиятли ҳам кўриниш ҳосил қилмоқда. 

Фото: David Mdzinarishvili/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили Батумида Ажария раҳбари Аслан Абашидзе билан музокаралардан сўнг, 2004 йил

Фото: David Mdzinarishvili/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили ва АҚШ президенти Жорж Буш Тбилисидаги Озодлик майдонида, 2005 йил

Фото: Gleb Garanich/Reuters

Мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили Атиргуллар инқилоби вақтида Тбилисидаги Грузия парламенти биноси ёнида, 2003 йилнинг 22 ноябрь куни

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия раҳбари Владимир Путин билан Қозондаги учрашув вақтида, 2005 йилнинг августи

Фото: Vasily Fedosenko/Reuters

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Киевдаги Мустақиллик майдонида евроинтеграция тарафдорлари билан учрашув вақтида, 2013 йилнинг 7 декабрь куни

Фото: David Mdzinarishvili/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили Осиаури қишлоғи яқинидаги ҳарбий лагерда ташкил этилган концерт вақтида, 2006 йил

Фото: Gleb Garanich/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили ва мудофаа вазири Давид Кезерашвили Цхинвал яқинида қўшинларни инспекция қилиш вақтида, 2008 йилнинг 10 август куни

Фото: Irakli Gedenidze/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили ўғли Николоз билан Қора денгизда ҳордиқ чиқармоқда, 2010 йил

Фото: Mykhaylo Markiv/Reuters

Литва президенти Валдас Адамкус, Украина президенти Виктор Юшченко, Грузия президенти Михаил Саакашвили ва Польша президенти Александр Квасьневский Қримдаги 80 йиллигини нишонлаётган «Артек» лагерига ташриф буюриш вақтида, 2005 йилнинг август ойи

Фото: David Mdzinarishvili/Reuters

Тбилисида Грузия президенти Михаил Саакашвилининг истеъфосини талаб қилган мухолифат митинги, 2009 йилнинг июнь ойи

Фото: Irakli Gedenidze/Reuters

Грузия президентлигига номзод Михаил Саакашвилининг тарафдорлари Зугдидида сиёсатчи билан учрашувдан аввал, 2008 йилнинг январь ойи

Фото: Mykhaylo Markiv/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили Украинадаги сайловларда ғалаба қозонган Виктор Юшченко билан Карпатлардаги Тисовец тоғ-чанғи курортида ҳордиқ чиқармоқда, 2005 йилнинг январь ойи

Фото: Irakli Gedenidze/Reuters

Грузия президентлигига номзод Михаил Саакашвили Тбилисидаги митинг вақтида, 2008 йилнинг январь ойи

Фото: Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили Киевдаги Мустақиллик майдонида янги йил концерти вақтида, 2005 йилнинг 1 январь куни

Фото: Evgeniy Maloletka/AP

Михаил Саакашвилининг Киевдаги квартирасида ўтказилган тинтувлар давомида қўлга олиниши, 2017 йилнинг 5 декабрь куни

Фото: Irakli Gedenidze/Reuters

Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилиси ва Гори ўртасида янги автомобиль йўлининг очилиш маросимида пойга машинасида, 2009 йил

Фото: РИА «Новости»

Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киевда Олий рада биноси ёнидаги акцияда, 2017 йилнинг октябрь ойи

Мавзуга оид