Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа суди Uber'ни транспорт компанияси деб тан олди
Фото: Uber
Американинг Uber Technologies Inc. компанияси (АҚШнинг энг йирик компаниялари рейтингида 52-ўринда) Европа судида жиддий мағлубиятга йўлиқди. Гап шундаки, 2014 йилда барселоналик таксичилар Uber'ни транспорт хизматларини кўрсатишда лицензиясиз ишлашда айблаб, уни судга беришганди. Европа суди (European Court of Justice) испаниялик таксичиларнинг аризасини кўриб чиқиб, Uber'ни технологик сервис эмас, транспорт компанияси деб тан олди. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги маълум қилди.
Люксембургдаги Европа суди Uber Technologies Inc'нинг Европада илова эмас, такси компанияси сифатида рўйхатдан ўтиши керак деган қарорга келди. "Uber томонидан тақдим этилаётган одамларнинг нопрофессионал ҳайдовчилар билан алоқа қилишига йўналтирилган сервис транспорт соҳасидаги хизматларга киради. ЕИ мамлакатлари ушбу хизматлар фаолиятини тартибга солиш ҳуқуқига эга", - дея таъкидланади суд сайтига жойлаштирилган қарорда.
Европа судининг мазкур қарори қайта кўриб чиқилмайди. У ЕИнинг 28 мамлакатида қўлланади ва Uber бизнесини қийинлаштириш, солиқларни ошириш ва ҳайдовчиларга бўлган талабларни ўзгартиришга олиб келади.
Uber судда ўзини рақамли бизнес юритиши, йўловчиларнинг мустақил ҳайдовчилар билан алоқасини таъминловчи технологик платформа эканини исботлашга уринган.
Мавзуга оид
19:35 / 25.12.2025
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
18:28 / 25.12.2025
“Credit House” ишида суд бошланди: биринчи кун қандай ўтди?
18:56 / 22.12.2025
“Credit House” иши бўйича суд бошланмоқда
14:29 / 20.12.2025