Жаҳон | 11:46 / 21.12.2017
7184
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланди

Фото: Shutterstock

Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раунди бошланди. Россия, Туркия ва Эрондан бўлган делегациялар унинг доирасида техник учрашувларни ўтказишмоқда, деб хабар берди РИА «Новости».

Таъкидланишича, Остона музокараларининг саккизинчи раунди икки кун – 21 ва 22 декабрь кунлари бўлиб ўтади: пайшанба куни иштирокчилар ўртасида турли шаклларда учрашувлар бўлиб ўтади, жума куни эса асосий ялпи йиғилиш ташкил этилади.

Музокараларда Россия делегациясига Россия Федерацияси президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркияда – ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Онал, Эронда – ТИВ раҳбари ўринбосари Ҳусайн Жаборий Ансарий раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек учрашувда Сурия ҳукумати ва мухолифати, кузатувчи давлатлар – АҚШ ва Иордания делегациялари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция етакчиси Эммануэль Макрон Сурияда ИШИДни ким мағлуб этиши мумкинлигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид