Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда
21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бошқа идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган бўлиб, унинг 15 таси қонун, қолгани бошқа масалалардир.
Ялпи мажлиснинг биринчи кунида 17 масала кўриб чиқилди. Булар - Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳамда кун тартибига киритилган 15 қонун кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев бошқараётган ялпи мажлиснинг иккинчи кунида қолган масалалар кўриб чиқилмоқда.
ЎзА хабарига кўра, айни вақтда 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масала муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
18:28 / 07.04.2026