Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:50 / 22.12.2017
8029
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Африканинг 3 та давлатига сафар уюштиради
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Африканинг 3 та давлати: Судан, Чад ва Тунисга сафар уюштиради.
Эрдўған маъмуриятининг маълум қилишича, Эрдўған бу давлатларга 24-27 декабрь кунлари ташриф буюради.
Ташриф вақтида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг барча жиҳатлари, халқаро масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорлик ҳақидаги келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Туркия президенти ташрифи доирасида бизнес-форумлар ташкиллаштирилади, тадбиркорлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш