12:04 / 23.12.2017
9952

Яна коллеж. 300 долларни ўмарган коллеж ўқувчиси ушланди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳар ички ишлар бўлимига фуқаро Баҳром Сатторов (исм-фамилия ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 1 ноябрь куни тунги соат 23.55 ларда номаълум шахс Бекобод шаҳар Мустақиллик кўчасида турган унга тегишли Matiz русумли автоулови ойнасини синдириб, салонидан нархи тахминан 180 минг сўмлик компьютер монитори ва 300 АҚШ долларини ўғирланганини маълум қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қилмиш-қидирмиш деганларидек, "уддабурон"нинг изи тезда фош бўлди. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган, Бекобод саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси С.А. содир этгани аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. 

Top