Жаҳон | 12:05 / 23.12.2017
6194
2 дақиқада ўқилади

«Мадуро айбдор» - Венесуэлада «нефть» инқирози 

Фото: EPA

Венесуэла нефть саноати ишчилари касаба уюшмаси раҳбари Иван Фрейтеснинг хабар беришича, мамлакатдаги аксарият нефтни қайта ишловчи заводлар ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда Panorama портали маълум қилди.

"На мойлаш материаллари, на бензинни ишлаб чиқараётганимиз йўқ. Фақатгина Amuay ва Cardon НҚЗ ишламоқда", - дея таъкидлаб ўтган Фрейтес.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда бензин ишлаб чиқариш деярли тўхтатилди.

Фрейтеснинг қўшимча қилишича, давлат нефть қолдиғини ишлаб чиқармоқда, улар кейинчалик Қўшма Штатларда арзон нархларда сотилмоқда, сабаби Венесуэла мустақил равишда "хомашёни қайта ишлай олмайди".

Касаба уюшмаси раҳбарининг билдиришича, соҳадаги баъзи ишчиларнинг “тинкаси қуриган ва очликдан азият чекмоқда”.

"Бу Венесуэла президенти Мадуронинг айби", - дея таъкидлаб ўтган Фрейтес.

Аввалроқ Венесуэла савдо-саноат палаталари федерацияси ва уюшмалари президенти Карлос Ласаррабал мамлакат иқтисодиётнинг гиперинфляция босқичига киргани ҳақида хабар берганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид