Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уфада Ўзбекистон фуқароси дўкон ичида қизни пичоқлаб ўлдирди
Россиянинг Уфа шаҳрида 21 декабрга ўтар кечаси фожиа юз берди – озиқ-овқат дўконига қиз кирган, унинг кетидан гул кўтариб олган йигит келган. Кейин эса сотувчининг кўз ўнгида даҳшатли фожиа юз берди.
- Йигит қизга гулларни берди, бироқ у негадир уларни олишдан бош тортди. Шунда йигит пичоқ чиқариб, қизга зарбалар бера бошлади, - дея айтиб ўтган «Комсомольская правда» манбаси. – Қиз қаршилик кўрсатишни тўхтатганидан сўнг эса, йигит ўз жонига қасд қилишга уринди.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари йигит ҳали тирик эканини пайқашган ва уни шифохонага олиб кетишган. Йигит тез ёрдам келгунига қадар атрофини ўраб олган одамларга: "Ўлдириб қўя қолинглар!" деб бақирган.
Қиз эса ҳодиса юз берган жойда ҳаётдан кўз юмган. Тиббиёт ходимларининг билдиришича, қизга 17 марта пичоқ билан зарба берилган.
- Эркак ўзи бирга яшаётган қизни рашк туфайли пичоқлаган, сабаби муносабатларни тўхтатиш ҳақидаги гапни эшитган, - дея хабар берди Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон Республикаси бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизмати. – Ушбу ҳолат бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи шифохонада қолмоқда, унинг аҳволи оғир.
Маълум бўлишича, қотилликда гумонланаётган шахс 26 ёшда бўлиб, Ўзбекистондан келган ва узоқ вақт давомида Москвада истиқомат қилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026