Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия билан чегарадаги деворни қуришни якунламоқда
Туркия Сурия билан чегарадаги бетон деворни қуришни якунламоқда.
4 метр баландликка эга девор Туркиянинг чегараолди туманларини Сурия ҳудудидан таҳдид солинишидан сақлаш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, террорчилик ташкилотлари ҳаракатлана оладиган ҳудудни камайтиришга қаратилган.
Девор бўйлаб фавқулодда ҳолатлар учун “эшиклар” ўрнатилмоқда. Бундай эшиклар гуманитар юклар етказиш, ярадорларни ташиш ва бошқалар учун хизмат қилади. Эшиклар Туркия қуролли кучлар чегара қисмлари томондан қўриқланади.
Туркиянинг Хатай вилоятидаги бундай 4 та эшикдан фойдаланилади. Туркия-Сурия чегарасининг Хатайдаги қисми узунлиги 230 км ни ташкил қилади. Бу вилоятда қурувчилар деворнинг 10 км.ни қуриб битказишлари қолди.
Деворнинг таркибий элементлари узунлиги 3 метрдан бўлган, кўп тонналик бетонлар ҳисобланади. Девор периметри бўйлаб баландлиги 8 метр келадиган кузатув миноралари қурилмоқда.
Кузатув минораларида ўрнатиладиган “ақлли” қурол ва автоматик огоҳлантириш тизими ноқонуний муҳожирлар оқимининг олдини олишга ва террорчилик ташкилоти фаолиятини чеклашга қаратилган.
Девор Хатайнинг Яйладағи туманидан бошланиб, Килис, Ғазиантеп, Шонлиурфа ва Мардин вилоятлари ҳудуди бўйлаб ўтади.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026