Жаҳон | 20:40 / 26.12.2017
13434
1 дақиқада ўқилади

Иккита электричка босиб кетган йигит тирик қолди

Фото: DPA

Германиянинг Дахау шаҳрида яшовчи 24 ёшли йигит темир йўл изларига йиқилиб, унинг устидан иккита электричка ўтиб кетгандан кейин ҳам тирик қолди. Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung нашри хабар бермоқда. 

Икки қўли ва оёғидан ажраган йигит эрталаб ўз поездини кутаётган 2 йўловчи томондан аниқланмагунча изларда яна 40 дақиқача ётган. 

Полиция ва шифокорлар етиб келганда йигит ҳали ҳушида бўлган. У Мюнхендаги шифохонага барқарор ҳолатда етказилган. Йигитнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Кузатув камералари таҳлил қилинганда жабрланувчи тонгги соат 4да станцияга зиналар орқали тушгани, чайқалганча перрон чеккасигача бориб, сўнгра мувозанатини йўқотиб, рельслар устига тушгани аниқланган. Йигитнинг қонида 1,8 промилле миқдорида алкоголь аниқланган.

Электричкалар ҳайдовчилари тонгги ғира-ширада рельсда ётган маст йигитни пайқашмаган ва унинг устидан босиб ўтиб кетишган.

Мавзуга оид