Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида коррупцияда гумонланаётган 23 киши озод қилинди
Саудия Арабистонида коррупция иши бўйича ноябрдан бери ҳибсга олинган 200 дан кўпроқ кишидан 23 киши озод қилинди. Бу ҳақда Okaz нашри хабар бермоқда.
Барча озод қилинганлар ҳукумат билан битим тузишган. Айбловларни рад этаётган қолган гумонланувчилар суд олдида жавоб беришади.
“Ҳукумат бу ишни иложи борича тезроқ ёпишни истамоқда”, деб айтган расмий доиралардаги номи маълум қилинмаган манба.
Озодликка чиқарилганларнинг исмлари маълум қилинмаган.
Ушбу иш бўйича 200 дан кўпроқ киши сўроқ қилинган, 2 мингдан кўпроқ банк ҳисоб рақами музлатиб қўйилган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026