Тошкент вилоятида 100 млн сўмлик пиротехника воситалари ушланди
Ўзбекистонда янги йил байрами яқинлашгани сайин пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси кузатила бошлайди. Айрим тадбиркорлар, даромад топиш илинжида республика ҳудудига тақиқланган маҳсулотларни олиб кириш ва сотиш билан шуғулланишга интилишади.
Тошкент вилояти ИИБнинг KUN.UZ’га маълум қилишича, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари 11 турдаги 800 донадан ортиқ пиротехника воситаларини аниқлаб, мусодара қилишган.
Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда 1987 йилда туғилган фуқаро Ф.Н. пиротехника воситалари билан савдо қилаётганлиги аниқланиб, унинг ёнидан 900 минг сўмлик пиротехника маҳсулотлари олинди. Шунингдек, 1983 йилда туғилган Г.С. ҳам пиротехника воситаларини мўмай даромад эвазига пуллаш пайида бўлиб турган пайтида ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан фош этилиб, 7 миллион сўмлик пиротехника воситалари расмийлаштириб олинди.
Суриштирувлар натижасида ушбу фуқаролар пиротехника маҳсулотларини Зангиота тумани ҳудудидаги омборхонадан сотиб олганлиги аниқланди. Омборхона холислар иштирокида текширилганда А.Б.га тегишли контейнердан кўп миқдордаги пиротехника воситалари янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.
Янгийўл шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамшид Раҳматовнинг сўзларига кўра, тадбиркордан олиб қўйилган ноқонуний моллар миқдори 100 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:39
Шавкат Мирзиёев Келесдаги ўзгаришлар, Зангиота ва Янгийўлдаги лойиҳалар билан танишди
08:50 / 08.10.2024
Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024