Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФга янги раҳбар тайинланди
Фото: Kenji Takigami
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Генриетта Форни БМТ болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) янги ижрочи директори этиб тайинлади. Фор бу лавозимда ташкилотни 2010 йилдан бошқариб келган Энтони Лейк ўрнини эгаллайди.
Маълум қилинишича, Фор 40 йиллик иш тажрибасига эга ва АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлигига раҳбарлик қилган илк аёл ҳисобланади.
“Фор АҚШ давлат департаментининг турли бўлинмаларида лавозимлар эгаллаган, АҚШ зарбхонасига раҳбарлик қилган ҳамда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик қилган. Бундан аввал Фор Holsman International инвестицион компанияси бош директори бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, у дунё болаларининг тараққиёти ва фаровонлиги соҳасида ишловчи тижорат ва нотижорат ташкилотларининг раиси бўлган”, деб таърифланган Фор.
Генриетта Фор янги мажбуриятларини 2018 йил 1 январдан бошлаб бажаришга киришади.
Мавзуга оид
15:44 / 05.07.2025
ЮНИСЕФ: Украинада тобора кўпроқ болалар уруш қурбонига айланмоқда
15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
14:33 / 07.11.2024