Жаҳон | 22:20 / 27.12.2017
9863
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Мексика билан чегарада қуриладиган деворнинг вариантлари тақдим қилинди

АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида (Калифорния штат) АҚШ президенти Дональд Трамп ўз сайловолди компаниясида Мексика билан чегарада қуришга ваъда берган деворнинг 8 та макети тақдим қилинди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.

Айни вақтда АҚШ чегара хизмати мутахассислари турли компаниялар томондан яратилган 8 та турли деворни синовдан ўтказишмоқда. 

Фото: Global Look Prees/K.C. Alfred

“Бу халқаро ҳамжамиятга биз дунёдаги энг ажойиб, буюк давлат эканимизга ва АҚШга келмоқчи бўлганларга қонуний усуллардан фойдаланишни қатъиян тавсия қилишимизга ишорадир”, деб айтди чегара хизматининг маҳаллий бўлими бошлиғи.  

Sky News’нинг маълум қилишича, Мексикадан АҚШга келувчи ноқонуний муҳожирларнинг сони 30 йил ичида қисқариб борган: 1986 йилда бундайлар 628 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 31 минг кишини ташкил қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид