Ўзбекистон | 12:10 / 27.12.2017
19169
1 дақиқада ўқилади

Бугун «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилади

Фото: CA-News

2017 йилнинг 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берган.

Хитой делегациясига Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг, Қирғизистон делегациясига транспорт вазири Жамшитбек Калилов ва Ўзбекистон делегациясига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Шукуров бошчилик қилади.

2017 йил 25 декабрдан уч мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан навбатдаги учрашув материаллари тайёрланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид