Спорт | 10:55 / 27.12.2017
17374
1 дақиқада ўқилади

Энди футболга навбат. Украина футболи раҳбари Россиядаги ЖЧга боришдан бош тортди

Фото: sport-express.ua

Украина футбол федерацияси раҳбари Андрей Павелконинг маълум қилишича, Россияда 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бормайди. Бу унинг ФИФАдаги мақомига қарамай юз беради.

«Россиядаги жаҳон чемпионатига умуман бормайман. Гарчи менда мураккаб вазият юзага келган, сабаби ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзоси ҳисобланаман. Мен у ерда тартиб-интизом қўмитаси аъзоси сифатида бўлишим керак.

Бироқ мен маълум бир сабабларга кўра, у ерга бормайман. Менда ички қарор бор ҳамда уни ўзгартирмайман.

Агарда биз Россиядаги жаҳон чемпионатига чиққанимизда, бу умуман бошқа ҳолат бўлган бўларди», - дея Павелконинг сўзларини келтиради FootballHub.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари 11 шаҳарда бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид