iPhone соҳибаси Apple'га қарши триллион долларлик иш қўзғатди
Американинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи Виолетта Майлян Apple'га қарши иш очди ва компаниядан 999 999 999 000 доллар талаб қилди. Patently Apple портали шу ҳақида хабар берди.
Америкалик аёл iPhone ишлаб чиқарувчиларини ноҳақ рақобат ва харидорлардан маълумот яшириш орқали фирибгарлик қилишда айблади. У смартфон фойдаланувчилари янги гаджетларни қўлга киритишга мажбур бўлгани, зеро компания атайин эски моделлар самарадорлигини пасайтирганини таъкидлади.
Бундан аввал Reddit фойдаланувчилари эски моделдаги смартфонларнинг тезлиги секинлашганидан шикоят қилиб, компания бундай эффектга эришиш учун махсус функциялар киритаётганини тахмин қилишган.
Бунга жавобан Apple'да қурилмалар процессорининг максимал частотаси атайин камайтирилганини тан олинди, бироқ бу "аккумуляторлар фаолиятини яхшилаш" ва гаджетларнинг ўзидан ўзи ўчиб қолишини бартараф этиш мақсадида қилингани таъкидланди.
Мавзуга оид
18:01 / 14.10.2024
Ақлли кўзойнак ва камерали AirPods: яқин йилларда Apple’дан қандай маҳсулотларни кутиш мумкин?
19:46 / 11.10.2024
Хитойда iPhone ишлаб чиқарувчи завод ходимлари ҳибсга олинди
19:02 / 08.10.2024
Тадқиқот: Android фойдаланувчиларининг ярми iPhone эгалари томонидан масхарага дуч келган
20:57 / 07.10.2024