Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган маст ҳайдовчи қатл этилди
Фото: Hassan Ammar
Саудия Арабистони ҳукумати олти кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган ҳайдовчига нисбатан чиқарилган ўлим жазосини ижрога келтирди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Муҳаммад ал-Қахтоний Ар-Риёдда қатл этилган. Унинг айби билан бир оиладан бўлган олти инсон ҳаётдан бевақт кўз юмганди.
Хабар қилинишича, ал-Қахтоний маст ҳолатда жипни бошқарган ва катта тезликда ичида етти киши ўтирган бошқа бир автомобилга келиб урилган.
Рўй берган ҳодиса оқибатида олти киши, жумладан болалар ҳам ҳалок бўлди. Бир қизча омон қолган.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
22:53 / 27.01.2026