Тожикистонда ИШИД бўлинмасини ташкил қилган шахс 20 йилга қамалди
Тожикистоннинг Хатлон вилояти суди мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи ячейкасини ташкил қилган Умар Мирзоевни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Душанбе шаҳрида яшовчи 26 ёшли Умар Мирзоев Тожикистон пойтахти ва Хатлон вилояти туманларида терактларни режалаштиришда айбланган.
Қайд этилишича, Умар Мирзоев 2014 йилда Россиянинг Самара области Тольятти шаҳрида бўлиб турган пайтида ИШИД сафига қўшилган ҳамда орадан бир йил ўтиб, ушбу террорчилик ташкилоти кўрсатмасига кўра «тожик» ячейкасини ташкил этишни бошлаган.
Суддан таъкидлашларича, Умар Мирзоев 2015 йилда ИШИД сафига қўшилган тўрт нафар мигрантни Тожикистонда террорчилик хуружларини амалга ошириш учун жўнатган. ИШИДнинг барча тўрт аъзоси қўлга олинди ва 2016 йилнинг ноябрида узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қайд этилишича, Умар Мирзоев судда Тожикистон ҳудудида терактларни режалаштириш бўйича айбловни рад этган.
Терговнинг аниқлашича, Умар Мирзоев ижтимоий тармоқлар ва Zello радиоси орқали турли исмлар остида ИШИД учун тарғибот олиб борган.
Мавзуга оид
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024