Жаҳон | 10:00 / 27.12.2017
11467
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков: «Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда» 

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг маълум қилишича, минтақада ИШИД мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ёллаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

"Марказий Осиёда ИШИД ва шунга ўхшаш радикал гуруҳлар мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда, фаол тарғибот ва бизнинг давлатлар фуқароларини ёллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўйлашимча, МДҲ ва КХШТ мамлакатларининг фаол ўзаро ҳаракатисиз чегара хавфсизлиги соҳасида коллектив хавфсизликни, давлат чегараларининг ишончли қўриқланишини тўла таъминлай олиш ҳамда замонавий чақириқлар ва таҳдидларнинг катта қисмига қарши курашиш имконсиз", - дея айтиб ўтди Жээнбеков МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашуви давомида.

Мавзуга оид