Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чавандоз отдан йиқилган рақибига ёрдам беришга ошиқди (видео)
Буюк Британиянинг Уэтербисида ташкиллаштирилган отлардаги пойга вақтида пойгачи-чавандоз Дэнни Кукнинг оти тўсиққа тегиб кетди ҳамда йиқилди. Унинг ортидан келаётган рақиби Росс Тёрнер ҳам худди шундай ҳолатга учради.
Бироқ Тёрнер агарда ўз отидан тушиб кетган бўлса, Кук оёғи билан илакишди ҳамда боши билан пастга қараб осилиб қолди. Шу пайтда Тёрнер рақибининг ёнига югуриб келди ва унга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилди. Йиқилиш оқибатида жиддий жароҳатлар олинмаган.
Мусобақа ташкилотчилари, шунингдек томошабинлар ҳам Тёрнернинг ҳақиқий профессионалларга хос бўлган хатти-ҳаракатини алоҳида таъкидлашди ва унга миннатдорлик билдиришди. Ролик Буюк Британиядаги пойгаларнинг расмий саҳифасида эълон қилинди ҳамда тезда машҳур бўлиб кетди.
Мавзуга оид
12:02 / 23.02.2026
Жон Хили: Сулҳдан кейин Украинага қўшин юборишни хоҳлайман
13:10 / 21.02.2026
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
10:56 / 21.02.2026
“Чақиришса, Британия дарҳол ёрдамга келади” – Стармер ва Ляйен Европани курашга тайёр туришга чақирди
17:20 / 20.02.2026