Жамият | 09:26 / 28.12.2017
6348
3 дақиқада ўқилади

Халқаро аэропортга ишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Когон тумани, Ҳукуматобод қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган У.Ҳ. ариза орқали мурожаат қилиб, Вобкент тумани, Работи Эшон қишлоғи 41-уйда яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан судланган, 1981 йилда туғилган “Буюк Истиқлол” фирмаси ҳайдовчиси У.И. У.Ҳ.нинг ишончига кириб, алдаб, уни Бухоро халқаро аэропортига ишга киритишини ваъда қилиб, ундан аэропортда кириб ишлаш учун махсус ҳарбий хизмат кийими олиб бераман, деб 400.000 сўм пулларини олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганини билдирган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Шунингдек, У.И. жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Пиридастгир кўчаси 11/2-уй, 8-хонада яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Ҳ.нинг ишончига кириб, алдаб, уни Бухоро халқаро аэропортига таниши орқали ишга киритишини ваъда қилиб 1.200.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.  

Ушбу ҳолат юзасидан У.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Бундан ташқари, вилоят ИИБ хабарида қайд этилишича, Қоракўл туман ИИБга Пахтакор МФЙ, Улуғбек кўчасида яшовчи, 1962 йилда туғилган, нафақадаги И.Ҳ. ариза билан мурожаат қилиб, Когон туманида яшовчи таниши Ҳ.Н. унга “Асака” банк Бухоро вилоят филиалидан давлат нархида АҚШ доллари олиб беришни айтиб, 36.000.000 сўм пулларини 10.000 АҚШ долларига баҳолаб олиб ушбу пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини билдирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговолди суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, 1977 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Ғазоллий кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2 ва 3-қисми билан судланган Н.Ҳ. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ҳасановага нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид