20:59 / 28.12.2017
18225

«Реал» ёки «Барселона»? - Роналдо қайси клубдан кўпроқ миннатдор эканини айтди

Фото: Depor

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо «Реал» ва «Барселона» клублари ҳақидаги фикрини айтди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ҳар иккала клуб таркибида ҳам ўйнаганди. Роналдонинг қайд қилишча, у «Реал»дан кўпроқ миннатдор.

«Мен «Барселона»да энг яхши мавсумни ўтказганман, аммо «Реал»дан кўпроқ миннатдорман. Энг яхши хотираларим Мадрид билан боғлиқ.

«Барселона»даги даврим ёмон тугаган, кўпроқ Неймарникига ўхшаб кетади. Ромарио ва Роналдиньо билан ҳам шунга ўхшаш воқеалар юз берган эди. Аммо «Барселона» – жуда зўр клуб», – деб Роналдо сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Top